Биржадан ташқари операциялар учун қонуний асос яратилди

Биржадан ташқари операциялар учун қонуний асос яратилди

Энди компаниялар расмий майдончаларга чиқмаган ҳолда қимматли қоғозларни сотиши мумкин. Янги механизм деривативлар билан амалга оширилган трансчегаравий биржадан ташқари операциялар  бажарилиши шартлигини кўзда тутади. Натижада, тадбиркорлар учун хедж қилишнинг ҳуқуқий тартибга солинган имкониятлари очилади. Натижада, хатарлар камаяди. Ушбу қонунчиликдаги ўзгаришлар контракт сонини кўпайтиради, экспорт-импорт операциялари ҳажмини оширади, дейди экспертлар. Улар фикрича, янгилик келажакда иқтисодий ўсишга катта таъсир ўтказади, барқарор молиявий муҳит яратилишига олиб келади.

Мария Хаджиева, молиявий бозорни тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари:

- Бу Қозоғистон ҳуқуқий майдони учун жиддий новация. Ўзингизга маълум, биздаги юридик шахсни тугатиш умумий схемасида юридик шахс тугатилган тақдирда фуқаролик қонунчилигига кўра турли тоифалардаги кредиторлар маблағини қайтаришнинг маълум тартиби кўзда тутилган. Ликвидация неттингининг ўзига хослиги шундаки, у юридик шахсни тугатишдан олдин ишга тушади. Натижада, қозоғистонлик ва хорижлик инвесторлар манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш имкони туғилади. Бош шартномалар асосида чиқарилган молиявий воситалар юқори даражада талабга эга бўлишига олиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси