Қозоғистонлик Нидерландияда велошеринг компанияси очди

Қозоғистонлик Нидерландияда велошеринг компанияси очди

Қозоғистонликнинг стартапи 2021 йилда Голландиянинг транспорт соҳасидаги энг яхши компаниялари илғор юзлигига кирди. Шинғисхан Қазақстанда электровелосипедлар ижараси бўйича хизмат кўрсатиш ғояси пандемия даврида туғилди. Компаниянинг 14 мингдан зиёд мижози бор. Муваффақиятли сервис саккиз шаҳарда ишлаб турибди. Велосипеддан фойдаланиш учун шунчаки иловани кўчириб оласиз ва унга банк картасини улайсиз. Ойлик ва йиллик обуна бўлиш имконияти мавжуд. Ҳозир велопаркда 250 та икки ғилдиракли транспорт бор. Улар сони 3 мингтага етиши режалаштирилган.

Шинғисхан Қазақстан, стартап ҳаммуассиси:

- Голландиянинг ҳамма қисмида велосипед йўлаклари бор, кўпчилик велосипедда сайр қилади. Биз автомобиллар ўрнини боса оладиган нимадир яратиш фикрида бўлдик. Биринчи қадамларни пандемия вақтида ташладик, охирги пулимизга 10 та велосипед сотиб олдик. Фақат пандемия туфайли кўчада ҳеч ким йўқ эди. Биз ҳам деярли даромадсиз эдик. Бироқ таслим бўлмадик. Кўп ўтмай инвестиция таклифлари кела бошлади. Тез орада самокатлар ҳам ишга тушади, бу иш келгуси йилга мўлжалланяпти. Нидерландияда бу хизматни биринчи бўлиб биз кўрсата бошлаймиз.

Компания лойиҳа географиясини кенгайтирмоқчи. Европа ва Осиёга, шу жумладан, Қозоғистонга чиқиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси