Қозоғистонликларни Украинадан эвакуация қилиш давом этяпти

Қозоғистонликларни Украинадан эвакуация қилиш давом этяпти

Украинадан 450 қозоғистонлик олиб чиқилди. Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Шахрат Нуришевнинг айтишича, Киев ва Львовда гуруҳлар ташкил қилинмоқда. Мамлакатга яна 70-80 одам қайтиб келиши кутиляпти. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, консуллик ҳисобида яна бир ярим минг фуқаро бор. 660 нафари Украинадан кетиш ниятини билдирган. Таъкидлаш лозимки, мамлакатга фуқароларни қайтариш масаласи дипломатлар зиммасига қўйилган. Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонасида қолдирилган 8 ходим шу ишлар билан шуғулланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси