Инқирозга қарши ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди

Инқирозга қарши ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди

Қозоғистон ҳукумати ва республика Миллий банки инқирозга қарши ҳаракат режасини ишлаб чиқди ва амалга татбиқ этди. Ундан мақсад - Украинадаги воқеалар туфайли юзага келиши мумкин бўлган негатив ижтимоий-иқтисодий оқибатларга қарши тезкор чора кўриш. Бу ҳақда мамлакат Бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилган. Хусусан, Ҳаракат режаси инфляция ҳамда валюта бозоридаги барқарорликни назорат қилишга, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ўз ичига олган. Шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктлари, катта-кичик шаҳарларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳам урғу берилган. Улар тараққиётига 200 миллиард тенгегача маблағ йўналтирилади. Агросаноат мажмуалари ва ишлаб чиқариш соҳасига давлат кўмаги ва молиявий ёрдам кўрсатилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси