Экспертлар туман ҳокимлари сайловлари ҳақида фикр билдиришди

Қозоғистонликлар ўзлари яшаётган манзилгоҳлар ҳаётига бевосита таъсир кўрсата олади. Туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокимлари сайлови бунга йўл очади. Янги имкониятлар мамлакатдаги сиёсий модернизация ва демократик жараёнларни жадаллаштиради, фуқаролик жамиятини фаоллаштиради, деб ҳисоблайди экспертлар. Натижада, ҳар бир фуқаронинг қарор қабул қилишдаги иштироки кенгаяди. Эслатамиз, Қозоғистонда биринчи марта пилот тартибида туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокимлари сайланди. 5 ноябрь куни бир миллион нафардан кўпроқ фуқаро ўзи учун маъқул бўлган номзодга овоз берди. Муқобиллик асосида ўтказилган сайловларда 125 нафар номзод рўйхатга олинди. Уларнинг кўпчилиги ўз-ўзини кўрсатганлар.

Арман Тўқтушақов, Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Маълум бир схемани кўрсатиш мумкин, сиёсий тизимнинг устун жиҳатлари бор. Умуман олганда, давлат тизими учун ҳам, ҳокимлар, жамият, аҳоли учун ҳам фойдали. Сиёсий тизим ҳақида гапирсак, бу ердаги асосий ўзига хос жиҳат – аввало, демократлашиш, шаффофликнинг ортиши, минтақа даражасида сайлов тизимини ишлатишдан иборат. Шунингдек, янги давлат бошқарувчиларининг қобилияти кўзга кўринади. Яъни, бевосита сайловлар оқибатида давлат хизмати янгиланади. Ҳокимлар учун бу жараён сиёсий тажриба олиш имконияти сифатида муҳим. Электорал жараён натижасида сиёсатчи анча нарсани ўрганади. Жамият учун ҳам бунда фойдали жиҳатлар кўплиги яққол кўриниб турибди, деб ўйлайман. Одамлар бевосита сайловларда қатнашади. Натижада сиёсий маданият, саводхонлик ортади.

Мамлакатдаги 42 та туман ва 3 та шаҳарда бир ярим мингта сайлов участкаси очилди. Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, 63 фоиз сайловчи ўз ҳуқуқидан фойдаланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.