Қозоғистонда
яқин кунларда ўта муҳим хомашё материаллари қазиб олиш ва қайта ишлаш йўлга
қўйилиши мумкин. Америка компаниялари мамлакат ҳудудида геология разведкаси
фаолиятини олиб бориш ниятида. Астанада бўлиб ўтган учрашувда Америка Қўшма Штатлари
элчиси Дэниэл Розенблюм журналистларга маълум қилишича, АҚШ Президентининг
яқинда Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан бўлиб ўтган «C5+1» форматидаги
учрашувида шу масала тилга олинган. Шунингдек, АҚШ дипломати Вашингтон Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун
Барқарор тараққиёт мақсадлари минтақавий марказини очиш ташаббусини
қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Дэниэл
Розенблюм, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси:
- Қозоғистон ҳукумати таклифига кўра, Алматида барпо
этиладиган минтақавий хаб БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишни
кўзлайди. Биз уни эришилиши учун барчамиз биргаликда ишлашимиз зарур бўлган
муҳим стратегия, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун, бу таклиф минтақада кўзда
тутилган кўрсаткичларга жадал эришиш имконияти, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.