АЭС қурилиши
бўйича референдум – бевосита демократия намунаси бўла олади. Мамлакат тарихи
учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга жараёнларга қозоғистонликларни жалб этиш бўйича
ташланган муҳим қадам. Европарламент депутатлари, йирик халқаро ташкилотлар
вакиллари шундай фикр билдирди. Улар атом энергетикаси каби муҳим мавзуда ўз
фикрини билдиришига имконият яратган ҳолда республикада очиқ демократик
қадриятлар ва стандартлар сари яна бир қадам ташлади. Қозоғистон халқ
ҳокимиятини намойиш қиляпти, бу эса «тингловчи мамлакат»нинг ёрқин намунаси
бўла олади.
Томас
Жечовски, Европарламент депутати:
-
Референдум демократиянинг бир қирраси. Биз ҳамиша Марказий Осиёда демократик
қадриятларни илгари суриш, референдумлар ўтказишни қўллаб-қувватлаймиз.
Демократия тамойилларига риоя этган ҳолда Қозоғистон катта муваффақиятларга
эришганидан мамнунмиз. Биз буни
қадрлаймиз ва мамлакатингизда демократик қадриятларни такомиллаштириш борасида Европа
Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттиришингизни кутамиз.
Олег
Копилов, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари:
- Менимча, Қозоғистон Ҳукумати бундай жиддий
масалани ҳал қилиш бўйича одамларга танлаш имкониятини бериши жуда оқилона
қарор. Бу жуда нозик масала, ва биз бунда ҳамма нарса қозоғистонликлар
ихтиёрида эканлигини таъкидлаймиз. Биз ШҲТ миссияси таркибида овоз бериш
жараёнини кузатиш учун Астанага келдик. Унинг натижаларини ҳеч қандай шаклда
баҳоламаймиз. Бизнинг ишимиз кузатиш. Бизни Қозоғистон бу ерга таклиф этган.
Таъкидлаш
лозимки, Қозоғистондаги референдум жараёни боришини ШҲТ миссиясидан ташқари
Туркий давлатлар ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши,
Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги каби йирик халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам
синчиклаб кузатаяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси