Ислоҳотлар бўйича юқори кенгаш иш бошлади

Ислоҳотлар бўйича юқори кенгаш иш бошлади

Геосиёсий вазият оқибатларини юмшатиш. Бу президент Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокидаги Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш йиғилишида асосий мавзуга айланди. Ҳукумат ташкил этган Инқирозга қарши оператив штабда вазият ривожининг турли сценарийлари кўриб чиқилади, келгуси ҳаракатлар ягона режаси ишланади. Таҳлиллар зарурат туғилганида қайси тадбиркорга кўмак бериш кераклигини кўрсатади. Давлат раҳбари, шунингдек, фуқароларнинг алоҳида гуруҳларига ёрдам кўрсатишни топширди. Жорий йилги республика бюджети ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим, деди мамлакат Президенти.

Масалан, фойдали қазилмалар олиш учун солиқ ставкаси 1,3 фоизга кўтарилди. Бунда ғазнага қўшимча 300 миллиард тенге келиб тушади. Айни пайтда, чет эл компаниялари ва майнерлар даромадига ҳам солиқлар оширилган. Капитал чет элга чиқиб кетиши устидан назорат давом эттирилади. Мажлис иштирокчилари «Самруқ-Қазина»ни ислоҳ қилиш ва инвестиция сиёсатини такомилига етказиш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси