Экспертлар Astana Finance Days доирасида Қозоғистонда рақамли активларни бошқариш имкониятлари ва таваккалларини муҳокама қилди. Иштирокчилар йирик қатнашчилар криптобозорни қандай назорат қилиши тўғрисида фикр билдирди. “Астана” халқаро молиявий маркази мутахассислари фикрича, бу - Қозоғистон учун янги бозор, шунинг учун тартибга солиш механизми йўлга қўйилиши керак. Товламачиликнинг олдини олиш, давлат органлари фаолиятини марказлаштириш, криптобозор иштирокчилари учун янги трендлар яратиш зарур. Иштирокчилар бундан ташқари чакана инвесторларни ҳимоя қилиш, молиявий техник инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли активлар беқарорлигини муҳокама қилишди.
Ягуб Заманов, “Астана” халқаро молиявий маркази молиявий технологиялар қўмитаси директори:
- Бугун рақамли активларга нисбатан бошқарув-тартибга солиш ишлари кўриб чиқилди. Бозорда хавфсизликни қандай таъминлаймиз? Бундай активлар Қозоғистонда оммалашган, мамлакатни йирик майнер бозорида иккинчи ўринга олиб чиққанлар бунга катта ҳисса қўшди. Яъни бундай йўл тутиш кўпчиликка маъқул келяпти. Шунингдек, анъанавий молиявий воситаларга нисбатан рақамли активлар воситасида ҳисоб-китоб осонлиги ҳам ушбу бозор жозибасини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.