Қозоғистонда «яшил»
технологияларга сармоя жалб қилиш борасидаги ишлар жадаллашмоқда. Молиявий
бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича агентлик маълумотларига кўра, «яшил»
молиялаштиришни равнақ топтириш учун республикамизда қонунчилик ва
меъёрий-ҳуқуқий база яратилган. Янги Экологик кодекс қабул қилинган, «яшил»
облигацияларни чиқариш ва муомалага киритиш тартибига ўзгаришлар киритилган. Қозоғистон
фонд биржасида соҳани корпоратив ўзлаштириш ошган. Сўнгги икки йилда бу
кўрсаткич 4 мартадан кўпроққа, ноябрга келиб, 208 миллиард тенгега ошган. Банк
секторида «яшил» кредитлаш ҳажми 3,5 мартага ортган. Бу каби яшил лойиҳалар
Байтерек холдинги, саноатни ривожлантириш фонди, Аграр кредит корпорациясидан
ҳам кўмак олмоқда. Умуман, экспертлар баҳолашича, 2060 йилга қадар углерод
нейтраллигига эришиш учун 600 миллиард доллардан кўпроқ маблағ жалб қилиниши
керак. «Яшил» иқтисодиётга ўтишга бағишланган йиғилишда Бош вазир ушбу
йўналишдаги ишларни кучайтириш бўйича топшириқ берган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.