Қозоғистонда фаол ишлаётган кичик корхоналар сони 10 фоизга ўсди

Қозоғистонда фаол ишлаётган кичик корхоналар сони 10 фоизга ўсди

Қозоғистонда кичик бизнес фаоллашиб бормоқда. 2022 йилнинг 11 ойи давомида 496 мингдан зиёд корхона рўйхатга олинди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 5,4 фоизга кўп. Компанияларнинг салкам ярми Алмати, Астана ва Қарағанди вилоятида рўйхатга олинди. Фаол кичик корхоналарнинг чорак қисми савдо ва автомобилларни таъмирлаш билан шуғулланади. Таълим, қурилиш, касбий, илмий ва техник йўналишларда ишлаётганлар ҳам кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси