Қозоғистон 150 миллиард доллар инвестиция жалб қилади

Қозоғистон 150 миллиард доллар инвестиция жалб қилади

2029 йилгача Қозоғистон иқтисодига 150 миллиард доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг фикрича, бу топшириқ албатта уддаланади. Кўплаб экспертлар республикада жуда қулай инвестициявий муҳит шаклланганини кўрсатяпти. Ҳукумат мамлакат ичидаги ва хорижий компаниялар учун мукаммал шарт-шароитлар яратган. Инвестициявий штаб ишлаб турибди. Ҳозир унда умумий қиймати 100 миллиард доллар бўлган 180 та лойиҳа кўрилди.


Роман Скляр, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари:


- Улар бўйича аниқ қарорлар қабул қиляпмиз, давлат органларига қисқа муддатда ҳал қилиш учун топшириқлар бериляпти, қатор натижаларга эришилди. Бундан ташқари, бюрократия тўла бартараф қилинди. Бош вазир топшириғига кўра биз, масалан, стандарт параметрлар асосида кўпи билан икки ҳафта давомида инвестициявий шартнома тузиш учун муддат беряпмиз. Авваллари бунга олти ойдан 12 ойгача вақт кетарди. Шунингдек, инвестициявий штаб аниқ кейсларни кўриб чиқаркан, давлат органларига инвесторлар тўқнашаётган маъмурий тўсиқларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка тегишли ўзгаришлар киритиш бўйича таклифлар киритилади. Айни вақтда, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича қўмита фаол ишлаяпти, «яшил йўлак» – ҳар бир инвестициявий лойиҳани кузатиб боради, олдида тўсиқларни олиб ташлайди. Натижада, инвестициялар сони ва сифати ортяпти.

 

Эслатамиз, аввалроқ Миллий иқтисод вазирлиги жорий йилда мамлакатга 25 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилишини маълум қилганди.


Абдумалик Сарманов таржимаси