ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмини яна суткасига 400 минг баррелга кўпайтириш тўғрисида қарор қилди. Яъни, шартномага ўзгариш киритилди. Аввалги режалар ва бозорда юзага келган вазият ҳамда прогнозларга асосан шундай қарорга келинди. Қозоғистон квотаси ҳам кўпайди. Январь ва февраль ойларида суткасига 1,572 ва 1,589 миллион баррель маҳсулот олинди. Мартда эса 1,605 миллиондан чиқарилади. ОПЕК+ ташкилотининг навбатдаги йиғилиши 2 мартда ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Brent маркали нефть баҳоси сўнгги 7 йил ичида энг юқори даражага чиқди ва баррелига 90 доллардан сотиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси