Жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони деярли учдан бирга ортди. Жами 507 миллиард тенге қийматга эга 51,5 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Уларнинг деярли 47 мингтаси енгил машина, тўрт мингга яқини юк транспорти. Улар асосан Қўстанай заводларида йиғилган, жорий йилда вилоятда ишлаб чиқариш 33,5 фоизга ошди. Қолган қисми Алмати, Семей ва Кўкшетаудаги заводларда ишлаб чиқарилган. Қозоғистон автобизнес ҳамжамияти берган маълумотга кўра, юртдошларимиз харид қилган хорижий машиналар асосан Жанубий Корея, АҚШ, Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган. Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қирғизистонга энг кўп миқдорда Қозоғистон машиналари экспорт қилиняпти. Жорий йилда бу кўрсаткич 23 фоизга ўсди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.