Нафақат қозоқ тилидаги матн билан, балки тасвир ва
аудио билан ишлай оладиган сунъий идрок. Назарбоев Университети тадқиқотчилари медиа,
фан ва ҳуқуқшуносликдаги ақлли кўмакчиларни оммага таништирди. Улардан бири
- Qolda тил модели. Лойиҳа фойдаланишга
тайёр ва уни фақат суперкомпьютерларда эмас, балки оддий смартфон ва
ноутбукларда ҳам ишга туширса бўлади. Экспертлар фикрича, бундай
технологияларни равнақ топтириш қозоқ тилида сифатли рақамли контентни
кўпайтиришга ёрдам беради ва миллий СИ-тизимлар яратишга замин ҳозирлайди.
Ербўл Абсалямов,
Nazarbayev University қошидаги ISSAI ижрочи директори:
– Интернетда қозоқ тилида очиқ маълумотлар ва
контент кам, чекланган ва ушбу лойиҳадан яна бир мақсадимиз – одамларни рақамли
оламда қозоқ тилидан кўпроқ фойдаланишга чақириш. Яъни биз интенетда қозоқ
тилида қанча кўп рақамли из қолдирсак, шу тилдаги юқори сифатли, очиқ
маълумотлар интернетда шунча кўпаяди, тадқиқотчилар
қозоқ тилини яхшироқ тушунадиган ва унда гапирадиган моделлар, СИ агентлар
яратиши шунча осон бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

