Алматида ўқувчилар ўртасида сунъий идрок бўйича халқаро олимпиада ўтказилди

Алматида ўқувчилар ўртасида сунъий идрок бўйича халқаро олимпиада ўтказилди

Қозоғистонда сунъий идрок соҳасида энг кучли ўқувчилар аниқланди. Алматида FAIO иккинчи халқаро олимпиадаси ўтказилди. Саралаш босқичида 9 та давлатдан 400 та жамоа қатнашди. Финалга 7 та давлатнинг 51 та жамоасидан бўлган 200 нафар энг кучли иштирокчилар чиқди. Қатнашчилар машина таълими алгоритмлари билан боғлиқ амалий топшириқларни бажаришди. Ҳар бир жамоа қисқа вақтда ўз ғояларини рўёбга чиқарди. Ҳакамлар мантиқ, креатив ечимлар ва жамоада ишлаш кўникмаларини баҳолади.

Абу Қанатбек, Республика физика-математика мактаби ўқувчиси:

Топшириқлар турлича бўлди. Баъзилари матн, бошқалари фотосуратлар, яна бир қисми сунъий интеллектга оид эди.

Адильхан Тўктағанов, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

Топшириқларни сунъий интеллект соҳаси экспертлари тузиб беришди. улар IT-саноати мутахассислари ҳал қилаётган ҳаётий масалаларни ўз ичига олган. Улар халқаро ва Қозоғистон компанияларида ишлайди. Асосий мақсадимиз улғайиб келаётган ёш авлодда инновациявий технологияларга қизиқиш уйғотишдан иборат.

Беллашув натижаларига кўра, биринчи ўринни Россия жамоаси олди, Қозоғистон ўқувчилари 4-5 ўринларни эгаллади. Олимпиада мукофот жамғармаси 5 миллион тенгени ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси