Республика жами 20 та энг кучли хорижий университетни ҳамкорликка чақирган эди. Жорий йилда Қозоғистонда 8 та нуфузли хорижий олий таълим даргоҳи филиали очилади. Улар Алмати ва Астанада, шунингдек, минтақаларда иш бошлайди. Вазирлик маълум қилишича, Қозоғистонни Евроосиё минтақасининг йирик академик марказига айлантириш мақсад қилинган. Бунинг учун Қозоғистон олий таълим даргоҳлари дунё даража ишлашига эришиш лозим. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг деярли барча минтақаларида чет эл университетлари очилди ёки иш бошлаш режаларини тақдим этди. Масалан, Улитау минтақасида Канада билан бирга техник таълим даргоҳи иш бошлайди. Унда металлургия ва компьютер муҳандислиги соҳасида ишловчи мутахассислар тайёрланади.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Олий таълим ва фан вазири:
– Хорижий университетлар билан шартномаларимиз бор. Бош мақсадимиз – маҳаллий олий таълим масканларини жаҳон даражасига олиб чиқиш. Бунинг учун қатор шартлар бор. Кадр тайёрлаш зарур. Академик тадқиқотлар стандартлари ва этикасига риоя этиш керак. Буларнинг ҳаммаси аста-секин университетларда йўлга қўйилади.
Жубанов номли Ақтўбе университетида иш бошлаган қадимий Хериот-Уотт Университети филиали ҳам бунга мисол бўла олади. Тегишли шартнома тузилганидан сўнг унда стандартларни мувофиқлаштириш ва уйғунлаштириш бўйича иш бошланди. Маҳаллий ҳамкор ўқитувчиларни хориждаги офисга ўқиш учун юбораяпти. Ҳозир 16 мураббий Шотландияда таълим оляпти. Таъкидлаш лозимки, Ақтўбедаги Хериот-Уотт университети филиали йилига 300 талаба қабул қилади.
Марк Бигс, Heriot-Watt University провости:
– Университет мутахассислари таълим сифатини ошириш ва профессионаллар тайёрлашга катта эътибор беряпти. Кампусларда янги бошқарув тизими яратилади, унга инглиз тили, физика, химия ва бошқа предметлар ўқитувчиларини таклиф этилади. Бу иш келаси йил ҳам давом этади. Биз икки йилдан буён таълим беришда давом этяпмиз. Кампус ходимларига Жубанов номли университети профессорлари ва ўқитувчилари ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.