540 минг нафар қозоғистонлик талаба сунъий интеллект курсларини тугатди. Улар Astana Hub, Google, Huawei ва Coursera майдончаларида AI-Sanа дастури асосида таълим олишди. У меҳнат бозори талабларига мослаштирилган, иқтисоднинг асосий соҳаларида талабга эга мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган. Асосий эътибор қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва энергетикада меҳнат қиладиган талабаларга қаратилган. Янги билимлар уларнинг рақамли тадбиркорлик малакасини ривожлантириш, сунъий идрок бўйича билими ортиб боришига олиб келади. Келгуси босқичда 100 минг нафар талаба саралаб олинади. Улар бизнес-малакаларини оширади, дастурлаш ва машина таълимини ўзлаштиради.
Динара Шчеглова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари:
- Сўнгра 60 мингта дастур битирувчиси иккинчи босқичга ўтади ва ўз лойиҳаларини ривожлантиради, улар бизнесга йўналтирилади. Мазкур дастур якунига кўра, келаси йил охиригача талабаларимиз Alem.ai акселерация ва пре-акселерация босқичи учун 1,5 мингта лойиҳа ва ғояларини яратиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

