Qozogiston va Shinjan o'rtasida tovar ayorati uch marta o'shishi mumkin

Qozogiston va Shinjan o'rtasida tovar ayorati uch marta o'shishi mumkin

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, музокаралпр давомида томонлар ўртасида тегишли шартномалар тузилган. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг Хитой билан савдосининг 40 фоизи мазкур ҳудудга тўғри келади. 2022 йил натижаларига кўра, бу кўрсаткич 382 миллион долларни ташкил этди. Республикамиз ўзпро қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини алмашлашга катта эътибор қаратмоқда. Музлатилган гўшт, шунингдек, балиқ маҳсулотлари, тухум, от гўшти экспортини бошлашга тайёр. Бундан ташқари, Хитой бозорида буғдойга талаб катта. Йилига бир миллион тонна дон маҳсулоти харид қилиш имкониятига эга. Савдо вазирлиги берган маълумотга кўра, зарурат туғилса, бизнинг ишлаб чиқарувчилар Хитойга бошқа саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришга тайёр.

Нуралы Букейханов, «Qaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори:

- 18 майда биз Хитойнинг Сиань шаҳрида Қозоғистон шоу-румини очамиз. Мамлакатимизнинг  40 компанияси ўз маҳсулотини тақдим этади. Хитой тадбиркорлари товарлар билан танишади,  ҳамкорликни йўлга қўя олади. Бунинг учун ҳар бир товарга кьюар-код илова қилинади. Унда ишлаб чиқарувчи тўғрисида батафсил маълумот ва контактлар мавжуд. Таъкидлаш лозимки, Хитой бозори Қозоғистон учун жуда муҳим. Бизда товар айланмасини кенгайтириш учун барча имконият бор. Осмон ости мамлакати республиканинг йирик савдо ҳамкори.