Қозоғистондаги яна 19 та гўштни қайта ишлаш корхонаси маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қила олади. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеевнинг Тошкентга сафари давомида шундай шартнома имзоланди. У Турк давлатлари ташкилотига ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлари йиғилишида қатнашди. Ербўл Қарашўкеев таъкидлашича, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун барча шарт-шароит мавжуд. Республика чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришдан ҳам манфаатдор. Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистон реестрига Қозоғистоннинг 37 та корхонаси киритилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.