Қозоғистонда кичик ва ўрта компаниялар кўпайиб боряпти. Республикада улар сони салкам 3
фоизга ортди ва 2 миллион 180 мингтага етди. Айни вақтда, Миллий статистика бюроси берган маълумотга
кўра, уларнинг
икки миллионтаси
ишлаб турибди. Таъкидлаш лозимки, йилнинг биринчи чорагида ушбу соҳа 16
триллион тенге ҳажмида маҳсулот чиқарди. Бу эса 2023 йилнинг шу давридагидан 22
фоизга кўп. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида сектор улуши 38 фоизга етди.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда бугунги кунда кичик ва ўрта корхоанларнинг
асосйи қисмини якка тадбиркорлар ташкил қилади. Сон жиҳатидан иккинчи
ўринда деҳқон ва фермер хўжаликлари турибди.
Энг кўп кичик
ва ўрта бизнес субъектлари Туркистон, Қўстанай, Улитау вилоятларида.
Улар кўпроқ
савдо, таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги,
ўрмон ва
балиқ хўжалиги билан шуғулланади.
Шу билан
бирга, қайта ишлаш ва қурилиш соҳаларида ҳам кичик ва ўрта бизнес субъектларининг
улуши катта.
Абдумалик Сарманов таржимаси