Қозоғистонда 2025 йилда 190 та саноат лойиҳаси ишга туширилади

Қозоғистонда 2025 йилда 190 та саноат лойиҳаси ишга туширилади

Жорий йилда Қозоғистонда уч миллиард доллар қийматга эга 190 та саноат лойиҳаси ишга туширилиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 5 йил ичида бундай юқори кўрсаткич кузатилмаганди. Республикада қурилиш, химия, машинасозлик, металлургия соҳаларидаги янги ишлаб чиқаришлар фаолият юрита бошлаши кўзда тутилган. Ўн йил ичида химия, машинасозлик, металлургия соҳаларида яна 9 та йирик лойиҳа рўёбга чиқиши мўлжалланганли. улар биргаликда йилига 7,3 миллиард доллар маҳсулот беради. Шулардан иккитаси — Қўстанайдаги йилига 70 мингта машина чиқарувчи завод ҳамда Алматидаги йилига 90 минг машина берувчи мультибренд автозаводи жорий йилдан маҳсулот беради. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 5 йил давомида биринчи марта Қозоғистонда қайта ишлаш саноати 5,9 фоизга ўсиши кузатилди, ишлаб чиқариш ҳажми 24 ярим триллион тенгега етди.

 

Байдуйсенов Даурен, «Qazindustry» Қозоғистон саноат ва экспорт маркази» бошқарувчи директори:

- Моношаҳарларда ҳам қатор лойиҳалар режалаштириляпти. Уларнинг умумий лойиҳа қуввати 2,2 триллион тенгега тенг. Ўтган йили Қўстанай вилоятидаги шаҳарлардан бирида хорижлик ҳамкорлар билан бирга темирйўл учун колодкалар, пружиналар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. Унинг доирасида Евроосиё бозорларига, Словакия, Туркия, Германия ва Руминияга маҳсулот етказиб берилади. Яъни, ушбу маҳсулот хорижда оммавий равишда ишлатилади. Уни чет эл бозорларида сотиш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси