Астана Жаҳон туристик альянсига аъзо бўлди

Қозоғистон пойтахти Жаҳон туристик альянсига аъзо бўлди. Хитойнинг Хайнань провинциясида бўлиб ўтган халқаро форумда шундай қарорга келинди. Aльянсга кириш Астананинг туристик салоҳиятини оширади, Қозоғистонга янада кўпроқ саёҳатчилар келишига замин ҳозирлайди, дея таъкидлади экспертлар.


Тлеужан Ўмирузақ, Астана шаҳри Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи:


– Туристик альянсга аъзо бўлиш саёҳатчиларни  жалб этишда қўл келади. Бундан ташқари, шаҳарда ўтказилган тадбирлар ташкилот майдончаларида реклама қилинади. Бу эса альянс аъзоларининг туристлар билан кўпроқ ва батафсил ахборот алмашишига ёрдам беради.


Астанада, шунингдек саёҳатчилар учун янги туристик туман ташкил қилинади. 150 гектар майдонда кўнгилочар мажмуа, ресторан ва меҳмонхоналар қурилади. Уларни бунёд этиш учун инвестициялар жалб этилади.


Адилет Абдуалиев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги департаменти бошлиғи:


- Янги туристик туман Нура туманида жойлашади. Ҳудуди 158 гектар. Умуман олганда, туман оилавий ҳордиқ марказига айланади, унда кўнгилочар ва тадбиркорлик маркази қад ростлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси