Рақамли тенгеда интернетсиз ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бу унинг одатдаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан асосий фарқи. Ҳозир улар фақат интернет мавжуд бўлсагина, амалга оширилиши мумкин. Миллий банк йил охиригача Қозоғистонда учинчи шаклдаги пулларни пилот тартибида ишга тушириш ниятида. Айни вақтда, уни жорий этишга мукаммал ёндашув борасида тадқиқотлар давом этяпти. Дастлабки маълумотларга кўра, миллий рақамли валюта инфратузилмаси блокчейн технологиясига асосланади, бу эса уни товламачилар ва хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилишда асқатади.
Блокчейн ҳамжамиятининг давлат органлари билан алоқа бўйича катта мувофиқлаштирувчиси айтишича, тизим тўғри тузилган тақдирда уни бузиш учун олиниши мумкин бўлган даромаддан анча кўпроқ харажат қилишга тўғри келади. Бу фактор блокчейн асосида яратилган майдонча барқарорлигини белгилаб беради. Блокчейн тўғрисидаги барча маълумот бир вақтнинг ўзида турли тугунларда сақланади. Улар мунтазам таққосланади. Бирорта фарқ сезилса, маълумот ишончли эмас, деб ҳисобланади. Рақамли тенге электрон ҳамёнлар ва иловалар орқали ишлатилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси