Қозоғистонда тут ипак қурти етиштирилади

Қозоғистонда тут ипак қурти етиштирилади

Қозоғистонда тут баргидан чой тайёрланади. Шунингдек, Туркистон вилоятида тут ипак қурти етиштириш ва ипак тайёрлаш мзлжалланяпти. Корхона қурилиши бошланди. Бир ярим миллиард тенге инвестиция киритилди. Лойиҳа қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва Туркистолн вилояти қишлоқ хўжалигини диверсификациялашга хизмат қилади, деб мўлжалланяпти.

Ўмирсерик Алтинбаев, Туркистон вилояти, Келес тумани ҳокимлиги Тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалик бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи:

– 2024 йилда хитойлик ҳамкорларни жалб қилган ҳолда тут дарахти кўчатлари келтирдик ва синаш учун Бирлик қишлоқ округига, ярим гектар ерга ўтқаздик. Ўсимлик маҳаллий иқлимга мослашиб олди. Келажакда тут майдонларини кенгайтириш ва 60 гектарга етказишни режалаштирганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси