QazVac қўлланила бошланди

QazVac қўлланила бошланди

Мамлакатимизда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши препарат билан оммавий равишда эмлаш ишлари бошланди.  Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой QazVac вакцинасини бевосита эфирда қабул қилди. 50 минг дозадан иборат дастлабки вакцина партияси республика минтақаларига тарқатилди.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

-  Қозоғистоннинг ҳар бир минтақаси бўйича аниқ режа асосида иш кетпти. Вакцина тақчиллиги кузатилмаяпти. Энг муҳими, фуқаролар вакцина хавфсиз ва самарали эканлигига ишонч ҳосил қилди, унинг таъсирида зиддитаначалар сони ортяпти. Шу кунгача аҳолининг йигирмадан бир қисми эмланишга улгурди.

Таъкидлаш жоизки, аҳолини эмлаш ишлари кетаётган бўлса ҳам, хасталанаётганлар сони камаймаяпти. Ўтган дам олиш кунларида яна 2 минг 716 одамда COVID-19га олинган ПЗР тести ижобий натижа берди. Алмати ҳамон биринчи ўринда. Унда 693 одам хасталанган. Нур-Султонда 475 бемор аниқланди. Касаллик тарқалиши бўйича учинчи ўринда яна Қарағанди вилояти. Минтақада сўнгги 24 соат ичида 240 бемор аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқароларнинг умумий сони салкам 310 минг кишини ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси