Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 400 мингдан ортди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 400 мингдан ортди

Ўтган сутка давомида Қозоғистонда яна 967 одамга коронавирус юққани аниқланган. Энг кўп ҳолат - 215 бемор Нур-Султонда кузатилган. Қарағанди вилоятида 165 фуқаро касаллик юқтиргани тасдиқланди. Алматида 96 беморда КВИ ташхиси ўз тасдиғини топди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда хасталанганларнинг умумий сони 402 мингдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 21 минг нафардан зиёд юртдошимиз коронавирусга қарши даволаняпти. Уларнинг 7 мингдан зиёди - республика стационарларида. Шу кунгача ҳар иккала компонент билан эмланганлар сони 1 миллион 384 минг 29 нафарга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси