Қозоғистонда тўртта минтақа қатъий карантинга қайтади

Қозоғистонда тўртта минтақа қатъий карантинга қайтади

Нур-Султон, Чимкент шаҳарлари, Қарағанди ва Атирау вилоятларида карантин чекловлари кучайтирилади. Коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпроғи шу минтақалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Дам олиш кунларида, «Ashyq» лойиҳасидаги иштирокидан қатъий назар, жамоат транспорти, савдо уйлари, бозорлар, спорт объектлари ва кинотеатрлар фаолияти тақиқланади. Кафе-ресторанларда фақат етказиб бериш хизмати ишлайди. Бегим кунлари «Ashyq» лойиҳаси иштирокчилари кечки 8 га қадар ишлаши мумкин. Иловадан фойдаланмайдиганлар эса соат бешгача ишлайди. Барча ташкилотларда ходимларнинг 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилади, сўнгги уч ойда касалланган ва эмланганлар бундан мустасно.

Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой фикрича, Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг авж палласи августга тўғри келади. У COVID-19 билан боғлиқ вазият ривожига доир учта тахминни келтирди. Бу фаразлар республикада Ҳиндистон штамми пайдо бўлганидан келиб чиққан. Пессимистик сценарийга кўра, келаси ойда ўрта ҳисобда кунига 6 мингдан зиёд янги бемор қайд этилади. Бу ҳолатда касалланганларнинг жами сони июль-сентябрь ойларида тахминан 400 минг одамга етади. Оптимистик прогнозга кўра, мамлакатда кунига 5 мингтага яқин зарарланиш кузатилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.