Қозоғистонда беморлар сони яна ортмоқда

Қозоғистонда беморлар сони яна ортмоқда

Қозоғистонда яна хасталанганлар сони ортаётгани қайд этилди. Ўтган кеча-кундузда 752 одамда COVID-19 аниқланди. Кунлик ўсиш бўйича олсак, бугунги кунда Алмати шаҳри пешқадам. Мегаполисда 197 одамда ташхис тасдиқланди. Республика пойтахтида рўйхатга олинган хасталарнинг умумий сони юз нафарга яқинлашди. Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 74 нафар.

Хавфли вирусни енгиб ўтган одамлар сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги 24 соат ичида  662 одам коронавирус билан хайрлашди. Тузалиб чиққанларнинг умумий сони 204 минг 129 нафар.

Абдумалик Сарманов таржимаси