Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 2 298 бемор аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 2 298 бемор аниқланди

Қозоғистонда вазият мураккаблигича қолмоқда. Мамлакатнинг 13 минтақаси коронавирус тарқалиши бўйича «қизил» ва «сариқ» зоналарда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида республикада 2 минг 298 янги ҳолат рўйхатга олинди.

Энг оғир эпидемиологик вазият Алмати шаҳрида кузатиляпти. Мегаполисда 24 соат ичида 645 бемор аниқланди. Пойтахтда 285 одам хасталанган. Учликка Қарағанди вилояти ҳам киради. Минтақада ПЗР таҳлилидан сўнг 239 одамда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 332 минг одамда вирус аниқланди. Шу кунларда 44 минг нафардан зиёд қозоғистонлик фуқаролар коронавирус дардидан даволаняпти. Уларнинг 15 минг нафари республика стационарларида, шифокорлар назоратида.

Абдумалик Сарманов таржимаси