«Ashyq» тизимида «кўк» мақомга эга шахслар дам олиш кунлари пойтахтдаги жамоат жойларига бориши мумкин. Бироқ улардан тиббий кўрсаткичларга кўра узрлилиги ҳақида маълумотнома талаб қилинади. Нур-Султон шаҳри бош санитар врачи Сархат Бейсенованинг маълум қилишича, келажакда вакцина олиш имконига эга бўлмаган шахслар иловада «яшил мақом» олиши кўзда тутилган.
Сархат Бейсенова, Пойтахт бош санитар врачи:
– Аниқ тиббий кўрсаткичлар бўйича вакцина ололмайдиган қўлларида участка врачи берган маълумотнома бўлган тақдирда дам олиш кунлари турли жамоат жойларига бориши мумкин. «Кўк» мақомга эга шахсларни тегишли ташкилотлар маъмурлари расмий ҳужжатлари бўлган тақдирда дам олиш кунлари ҳам ичкарига киритиши шарт. Шу кунларда вазирлик мазкур маълумотларни интеграция қилиш устида иш олиб боряпти, тиббий жиҳатдан узрлиларда «кўк» мақом эмас, «яшил» мақом кўринадиган бўлади. Бу борада иш давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси