Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланиб бормоқда

Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланиб бормоқда

Қозоғистон COVID-19 тарқалиш суръатларига кўра «яшил» зонага ўтди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди. Унинг айтишича, санитарик-эпидемиологик вазият яхшиланишда давом этяпти. Касаллик юқиши бўйича фақат пойтахт «қизил» зонада қолди. Янгидан коронавирус юқиш ҳолатлари сўнгги ҳафта ичида 16 фоизга камайди. Вирус репродуктивлиги индекси 0,9 ни ташкил қилди. Шифохоналар ва жонлантириш бўлимларида бўш ўринлар кўпайди. Бош вазир Асқар Мамин вазиятни яхшилаш учун қўшимча чоралар кўришни топширди. Пойтахт ҳокимлиги аҳолини эмлаш ва санитарик-эпидемиологик талабларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Ниқоб тартиби сақланади, бинолар ичида бунга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Мониторинг гуруҳлари ишини жонлантирсин. Маълумки, минтақадаги қўшниларимизда касалланиш ҳолатлари ортган, шунинг учун нохуш вазиятларнинг олди олиниши учун чоралар кўриш керак. Биринчи навбатда вакцинацияни кенгайтириш лозим. Ҳар куни эмланаётганлар сони ортиб бориши зарур.

Бош вазир «Ashyq» иловасини фаол жорий этишни топширди. Аҳоли вакцина олишга рағбатлантирилиши кераклиги айтилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси