Қозоқ қўшиқлари 11 тилда куйланди

Қозоқ қўшиқлари 11 тилда куйланди

Silk Way Star танлови қатнашчилари бу ҳафтада қозоқ қўшиқларини ўз тилларида куйлашди. Эслатамиз, дам олиш кунларида «Jibek Joly/Silk Way» эфирида лойиҳанинг учинчи эпизоди намойиш этилди. Унинг натижаларига кўра, Жанубий Кореянинг Kandis гуруҳи ва мамлакатимиз вакили ALEM энг юқори балл тўплади. Айтмоқчи, у уч турнинг ҳаммасида ҳам чакки натижа кўрсатмади. Иккинчи ўринда – Арманистондан Саро Геворгян, учинчи ўринда — грузиялик Автандил Абесламидзе. Туркманистонлик Довран Шаммиев эса лойиҳани тарк этди.

Довран Шаммиев, Silk Way Star иштирокчиси /Туркманистон/:

- Албатта, танловни бир зумда ташлаб кетиш қувончли воқеа эмас. Олдинда жуда кўп нарсалар тайёрланганди, турли материаллар, жанрлар, йўналишлар кутиляпганди. Айни вақтда мен ҳаётимнинг янги босқичи бошланганини ҳис этяпман. Silk Way Star бу саҳифанинг боши бўлса, давоми ҳам юз бериши аниқ. Чунки кўплаб ажойиб ғоялар туғилди, дўстлар билан халқаро даражада коллаборация ҳақида ўйлаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси