Осака EXPOсида Қозоғистон павильонига кирганлар сони 100 000 дан ошди

Осака EXPOсида Қозоғистон павильонига кирганлар сони 100 000 дан ошди

Осака EXPOсида Қозоғистон павильони 100 мингинчи меҳмонини кутиб олди. Нара шаҳрининг 37 ёшли вакили, Япония хусусий молиявий ташаббуслар ҳамжамиятининг лойиҳа менежери Акиба Акихито Қозоғистон экспозицияси меҳмонларини ҳар томонлама ўйланган контенти ва юқори технологик экспонатлари билан жалб этаяпти. У мамлакатимизга келишдан бахтли бўлишини таъкидлади.

Акиба Акихито, Қозоғистон миллий павильонининг 100 000-меҳмони:

- Қозоғистон павильонидан катта таассурот олдим. Сак маданияти, Олтин одам ҳақидаги видеотақдимот менда катта таассурот қолдирди. Қозоқ хонлигининг шаклланиши қизиқарли. Сизларнинг тарих ва технологияларни уйғунлаштира олганингиз ҳам ёқди. «ALEM» аппарати - Қозоғистон ўз илдизларини унутмаган ҳолда нигоҳини келажакка тикканини кўрсатади. Ғаройиб мамлакатнинг бой маданияти ва тарихини намойиш қилгани учун ташкилотчиларга раҳмат.

Қозоғистон павильонида тарих, маданият, анъана ва урф-одатлар, халқ турмуши, туризм, инновациялар, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий ва иқтисодий салоҳияти ҳақида кўп нарсани кўриш мумкин.  Эслатамиз, Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилаётган Бутундунё EXPO кўргазмаси октябргача давом этади. Кенг кўламли тадбирда 158 та мамлакат ва 9 та халқаро ташкилот қатнашяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси