Москвада Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллигига бағишланган концерт ўтказилди

Москвада Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллигига бағишланган концерт ўтказилди

Москвада Нурғиса Тлендиев асарлари янгради. «Геликон-опера» мусиқа театрида  буюк қозоқ бастакорининг 100 йиллигига бағишланган ижод кечаси ташкил этилди. «Ақжауин» камер оркестри, «Алтинай» халқ рақси давлат ансамбли, Қозоғистон саҳнаси юлдузлари унинг ўзига хос оҳангдорлиги  ва жарангги билан ажралиб турувчи композицияларини ижро этди. Москва аҳли, узоқ ва яқин хориждан келган томошабинлар артистларни қарсаклар билан кутиб олди. Таъкидлаш лозимки, исми-шарифи жаҳон маданияти солномасига зарҳал ҳарфлар билан битилган ижодкорга бағишланган тадбирлар Россиянинг бошқа вилоятларида ҳам давом этади.

Данияр Алиев, Алмати вилояти Маданият, архив ва ҳужжатлаштириш бошқармаси раҳбари:

Қозоғистон ва СССР халқ артисти, буюк бастакор ва куйчи Нурғиса Тлендиевнинг юбилейи жорий йилда ЮНЕСКО даражасида нишонланди. Алмати вилояти ҳокимлиги Хитой, Қирғизистон ва бошқа давлатларда тадбирлар ўтказди. Мана, Россия пойтахти – Москвада ҳам юбилей ташкил этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси