«Qazaq Culture» лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Мамлакатнинг бой маданияти ва тарихини тарғиб қилиш ниятида Қозоғистонда «Qazaq Culture» номли лойиҳа ишга туширилди. Ахборот-оқартув портали бутун дунёга мамлакатнинг қадриятлари ва юртнинг бугунги маданий ҳаёти ҳақида хабар беради. Саҳна усталари, ижодкорлар, киносаноати арбобларининг сермазмун ижод намуналари, кўргазмалар ва юбилейлар, турли минтақалардан келган хабарлар ёритилади. Сайт асосан хорижликлар учун мўлжалланган. Ундаги маълумотлар БМТнинг 6 та расмий тили ва қозоқча, туркча чоп этилади. Лойиҳа муаллифлари таъкидлашича, оммабоп сайт замона талабларига мос шаклда яратилди. 

Эльвира Жургенбаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги расмий вакили: 

- Порталда ахборот технологияларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу кунларда трендга айланган сунъий интелеллектга ҳам сайт орқали кириш мумкин. Яъни, харита орқали исталган минтақани танлашингиз, 3Д тур ёрдамида ундаги маданий ёдгорликлар, тарихий объектларни кўриб чиқишингиз мумкин.  Чат-бот орқали истаган саволингизга жавоб оласиз.  

Мерей Зейнеш,«Qazaq Culture» сайти муаллифи: 

- Сунъий интеллек ёрдамида сайтга кирган меҳмон ўзини қозоқ кўринишида кузата олади. Бунинг учун 200 мингтача сурат тайёрланган. Истаган фуқаро фотосуратини киритади, сўнгра Буюк Даштнинг ботири ёки соҳибжамоли қиёфасида ўзини кўради. Хорижликлар учун зарур ахборот билан бирга тегишли хизматлар ҳам керак. Бу ишни енгиллатиш учун ягона билет тизимини киритдик.  Яъни, сайтдан фойдаланувчи барча театр томошалари ва бошқа маданий тадбирларга билет сотиб олиш имконига эга бўлади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.