Мажилис Европа Тикланиш ва тараққиёт банки Саҳрои-Кабирнинг жанубидаги Африка давлатлари ва Ироқда банк операцияларини кенгайтириш ниятида. Мамлакатимиз молия ташкилотининг бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди. Мажлис тегишли ҳужжатни тасдиқлади. Қозоғистон 1992 йилдан буён мазкур банк ҳиссадори. ЕТТБ мамлакатда умумий қиймати 11 миллиард евро бўлган 300 дан зиёд лойиҳага инвестиция тақдим этди.
Мади Такиев, Қозоғистон
Республикаси Молия вазири:
- Африка давлатларининг банк операциялари билан қамраб олинган ҳудудга қўшилиши миллиард нафардан зиёд аҳолига эга давлатлардаги лойиҳаларга инвестиция жалб этиш ва алоқа ўрнатишга имконият туғилади. Шартномага киритилган тегишли ўзгаришлар туфайли Қозоғистон ЕТТБ билан бирга Африка ва Ўрта Ер денгизи ҳамжамияти давлатлари билан алоқаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

