Қозоғистон хориж оммавий ахборот воситалари нигоҳида»

Қозоғистон  хориж оммавий ахборот воситалари нигоҳида»

Хорижлик журналист ва блогерлар Қозоғистон, шу жумладан, халқаро муносабатлар, инвестициявий салоҳият, тарих, маданият, туризм тўғрисидаги ўз ишларини тақдим этиши мумкин. Республикада Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бош муҳаррирлар клуби томонидан ўтказиладиган «Қозоғистон  хориж оммавий ахборот воситалари нигоҳида» 9-халқаро танловига аризалар қабул қилиняпти. Танлов ҳамкорлари – ОҲИЧК котибияти, «Kazakh Tourism», «KazAID», Миллий спорт турлари ҳамжамияти ва «Jibek Joly» телеканали. Танловда қатнашиш учун 2023 йил 1 августдан буён бир йил ичида ижтимоий тармоқларда ёки хорижий оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган материаллар қабул қилинади. Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, МДҲ ва Яқин Шарқ, Африк ҳамда Осий-Тинч океан ҳавзасидан саралаб олинган ғолибларни Қозоғистон шаҳарлари бўйлаб маданий-экскурсиявий дастур кутяпти. Аризани Ташқи ишлар вазирлиги қўмитаси сайтига юбориш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.