Космик суратлар ва ҳудудларни рақамли таҳлил қилишда
тобора кўпроқ сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиляпти. Назарбаев
Университетида NURIS Hardware Challenge 6.0 танлови финали ўтказилди, унда
сунъий ер йўлдошларида олинган суратлардаги бинолар, йўллар, сув ҳавзалари,
яшил ҳудудларни автомат тарзда аниқлай олувчи AI-ишланмалари қатнашди. Лойиҳалар
устида Қозоғистоннинг барча минтақаларидан келган жамоалар ишлади. Қатнашган
жами 35 аризадан финалга 6 нафар энг кучлилар чиқди. Қатнашчилар юртимизнинг
рақамли картография ва геопорталлар яратиш билан шуғулланувчи компанияси
таклифига кўра ечимлар ишлаб чиқди. Ташкилотчилар фикрича, бундай технологиялар
шаҳарларни режалаштириш, муҳандислик тармоқлари мониторинги, фавқулодда
вазиятлар олдини олиш учун хизмат қилади. Ғолиб жамоа ўз лойиҳасини
тижорийлаштириши, компания ишига жорий этиши мумкин.
Абзал Дарибаев,
Astana Business Campus инновациялар бўйича бошқарувчи директори:
- Мазкур тадбир якунига кўра, Kazaerospace — саноатдаги ҳамкоримиз
улардан энг яхшисини танлаб олади, бу ечимни илаб чиқаришга жорий этади. Ечим
сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда космик суратларни чуқур таҳлил этувчи
дастур ишлаб чиқишга қаратилган. Бу эса компания ходимларининг иш
самарадорлигини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

