«Келажак образи. Янги технологиялар ва медиа». Қозоғистон пойтахтида ўтказилган қозоқ тилида онлайн-контент яратувчиларнинг VII форуми ушбу мавзуда ташкил қилинди. Иштирокчилар сунъий интеллектнинг медиасферага таъсири, уни фойдаланишда хавфсизлик чоралари, медиабозорда креатив саноат ва замонавий технологиялар ривожланиши масалаларини муҳокама қилди. Долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун 300 нафардан зиёд медиаэксперт, журналист ва блогерлар йиғилди.
Жанасил Бўлатбек, медиаэксперт:
– Қозоғистонда энг кучли контент асосан қозоқ тилида тайёрланяпти. Масалан, қозоқ ва рус тилларида ишлайдиган «Гакку» телеканалида энг илғор йигирмаликка асосан қозоқча қўшиқлар чиқяпти. Умуман олганда, 8-10 миллион одам томоша қилган лойиҳалар сони жуда кўп.
Анжуман майдончасида мастер-класслар ташкил қилинди, инновациявий медиалойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Биринчи марта 360 форматида суратга олинган видеорепортаж тақдим этилди, уни томоша қилганлар ўзини воқеа марказида тургандек ҳис қилади. Яна бир арт-лойиҳа сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда тайёрланди.
Бауржан Болатули, лойиҳа муаллифи:
– Лойиҳамизнинг ўзига хослиги шундаки, кимдир картинкани телефон экрани орқали томоша қилаётган бўлса, фақат манзарани қабул қила олади. Қўшимча сифатида кўзойнакдан фойдаланаса – қўшимча ҳиссиётлар, тушунчаларга эга бўлади. Бунинг учун махсус камера ва дастурлардан фойдаланилган.
Бағдаулет Бекжанов, лойиҳа муаллифи:
– Агар ван Гог Астанага келиб қолса... фантазиялар ёрдамида мен унинг шаҳримизга бўлган нигоҳини тасвирлашга интиламан. Алмати бўйича ҳам аниме услубидаги лойиҳалар бор. Бу ишларга ўз тасаввуримни киришҳтишга интиламан. Сунъий интеллект янги имкониятлар очади, янги ғояларни рўёбга чиқаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.