Astana Hubнинг янги акселератори ишлай бошлади

Astana Hubнинг янги акселератори ишлай бошлади

Astana Hub сунъий интеллект соҳасида инновациявий стартап яратувчиларни қўллаб-қувватлаш ниятида. Иқтидорли мутахассисларни бирлаштириш ва самарали жамоалар шакллантириш режалаштирилган. Технопарк томонидан ишга туширилган янги форматдаги AI'preneurs акселерация дастури шундай мақсадни кўзлайди. Унга дунёнинг барча қисмларидаги ахборот технологиялари мутахассислари қатнашши мумкин. Шу жумладан, ишланма муаллифлари, муҳандислар, маълумотлар аналитиклари ва менежерлар таклиф қилинади. Аризалар 26 майгача қабул қилинади. Дастур доирасида таълимий тадбирлар, соҳа экспертларининг янги стартап-лойиҳалар ишлаб чиқиш учун якка тартибда маслаҳатлар бериши кўзда тутилган.

 

Аружан Крамшеева, Astana Hub бизнес дастурлар офиси катта менежери:

- Нега бу акселерацияни янги форматда деймиз? Гап шундаки, аввалроқ стандарт акселерация дастурларида биз шаклланган жамоалар билан ишлаганмиз, Эй-Ай принерсда эса касбий тажрибага эга якка шахслар иштирок эта олади. Июнь ойининг охирида иш бошлаймиз. Ҳозирги босқичда аризалар қабул қиляпмиз. Дастур офлайн форматда, Астана шаҳрида 3-4 ой давом этади ва уч босқичдан иборат бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.