Энди павлодарлик ўқувчилар машҳур мусиқачилар билан бирга бир саҳнага чиқиши мумкин. Вилоят филармониясида «Самға» деб аталган махсус лойиҳа ишга тушди. Ундан мақсад – ижодий жамоаларни бошловчи ижрочилар билан бирлаштириш. Лойиҳада Анель Садвақасова ҳам қатнашмоқда. Бошловчи қўшиқчи профессионал ўсиши учун ажойиб имкониятга эга бўлганидан мамнун.
Анель Садвақасова, мусиқа мактаби ўқувчиси:
- Учинчи марта репетицияга келдим. Жуда ёқади, профессионал мусиқачилар билан ёнма-ён ишлаш жуда ёқимли. Филармонияга мунтазам қатнаш ниятидаман. Саҳнага чиқишни жуда истайман.
Анастасия Борисенко, мусиқа мактаби ўқувчиси:
– Репетициялар давомида ўз ишининг устаси бўлган инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Павлодар филармониясини тинглаймиз. Хор синфида қўшиқ айтамиз, парда орқасига ўтамиз, шундай катта лойиҳа ва концерт репетициясида қатнаша оламиз.
Шу кунларда филармонияда келгуси чиқишларга тайёргарлик кетяпти. Навбатдаги мавсум мобайнида ўндан ортиқ концерт бериш кўзда тутилган.
Амангельди Қўжанов, Иса Байзақов номли вилоят филармонияси директори:
- Болаларни катта саҳнада тарбиялаш керак. Уларга устозларнинг тажрибасини улашиш лозим. Шу тариқа иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаймиз, мусиқа билан профессионал шуғулланиш, халқ қошига чиқа олиш имконини берамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.