Ўзбекистонда ЯИМ 80 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистонда ЯИМ 80 миллиард доллардан ошди

Шу тариқа, қўшни мамлакат иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсди. «Казинформ» маълумотига кўра, ялпи ички маҳсулот ўсишида саноат ва хизматлар соҳасидаги ютуқлар улуши катта. Саноат ишлаб чиқариши 485 триллион, хизматлар 344 триллион сўмга ошган. Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, транспорт ва IT соҳасида ўсиш жуда юқори. Савдо, яшаш ва озиқ-овқат соҳасида хизматлар улуши ортган. Марказий банк берган маълумотга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,5-5 фоизга ўсиши прогноз қилиняпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси