Дори-дармон нархини пасайтириш йўллари топилди

Дори-дармон нархини пасайтириш йўллари топилди

Қозоғистонда дори-дармон нархини камайтириш йўли топилди. Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги препаратларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини рақамлаштириш ва «Ягона дарча» тамойили асосида давлат хизмати шаклига ўтишни таклиф қилди. Тадбиркорлардан мунтазам шикоятлар келиб тушяпти. Чунки дори-дармонларни рўйхатга олишда қоғозбозлик кўп, жараён шаффоф эмас. Бунинг учун бир неча йил ўтиб кетиши мумкин. Баъзида барча босқичлардан ўтган маҳсулот савдога чиқарилмаган. Дориларнинг энг юқори нархини белгилаш тўғрисидаги буйруқни тасдиқлаш бир неча ойга чўзилади. Шу билан бирга, дори-дармон ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотини рўйхатдан ўтказаётганида баҳосини кўтаргани кузатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси