Қосим-Жўмарт Тўқаев Конго президенти шахсий вакилини қабул қилди

Ақўрдада Конго Республикаси Президентининг Қозоғистонга ташрифи, шунингдек, икки томонлама алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.  Қосим-Жўмарт Тўқаев Конго Республикаси Президентининг стратегик масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича шахсий вакили Франсуаза Жолини қабул қилди. Давлат раҳбари ушбу ташрифни дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 25 йиллигини нишонлаётган икки давлат ўртасидаги ўзаро фойдали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлик белгиси сифатида қабул қилганини таъкидлади. Президент Қозоғистоннинг Конго Республикаси билан алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.