Транскаспий Халқаро транспорт йўлагини рақамлаштириш, Ақтау порти инфратузилмасини янгилаш, «Алтин» конини ўзлаштириш ва цемент заводи қуриш. Ушбу ва бошқа, жами 15 та истиқболли лойиҳаларга Сингапур бизнесменлари 680 миллион доллар сармоя киритиш ниятида. Қозоғистон шаҳар давлат билан билан хизматлар савдоси ва инвестициялар бўйича шартномани ратификациялади. Ҳужжат Парламентнинг юқори палатасига йўлланди. Савдо вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йили Сингапур 457 миллион доллар инвестиция киритди. Сўнгги 10 йил ичида эса жами бир миллиард етти юз миллион доллар маблағ кириб келди. Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган йили ўзаро савдо ҳажми ҳам салкам шу рақамни ташкил қилди. Товар айланмасининг 94 фоизини Қозоғистон экспорти ташкил этди. Сингапур билан хизматлар айирбошлашда эса мамлакатимиз улуши 2023 йилда 37 фоизни ташкил қилди.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Сингапур – хизматлар ва инновациялар савдоси соҳасида беқиёс тажрибага эга ҳамкор. У билан бирга ишлашнинг ўзини муваффақият, деб баҳолаш мумкин. Қабул қилинган ҳужжат давлатлар ўртасида тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка катта туртки беради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.