Қозоғистон ва Эрон ўртасида агросаноат товарлари айланмаси 25 фоизга ошди

Қозоғистон ва Эрон ўртасида агросаноат товарлари айланмаси 25 фоизга ошди

Қозоғистон Бош  вазири ва Эроннинг биринчи вице-президенти савдо-иқтисодий алоқаларни, ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш масаласини муҳокама қилишди. Ўлжас Бектенов Муҳаммад-Ризо Ориф билан Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши доирасида учрашди. Суҳбатдошлар икки томонлама алоқалар барча йўналишларда фаол ривожланаётганини таъкидлашди. Товар айланмаси ортиб боряпти ва ўтган йили бу кўрсаткич 300 миллион долларни ташкил қилди. Айни вақтда, Қозоғистон  ассортиментни кенгайтириш, 60 дан зиёд товар турлари бўйича экспортни 130 миллион долларга кенгайтиришга тайёр. Шу жумладан, республика Эрон бозорининг буғдой, арпа ва мойли ўсимликларга бўлган талабини қондиришга тайёр. Томонлар «Шимол – Жануб» халқаро йўлаги доирасида юк ташиш ҳажмини ошириш ва инфратузилмаларни ривожлантириш ниятида. Учрашувда Қозоғистон ва Эроннинг Ақтау, Қуриқ, Анзали ва Амиробод портларида терминалларни модернизация қилиш истиқболларини кўриб чиқишди.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда фаол ўсишни кўрсатяпти. Маълумки, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Теҳронга қилган расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасида қатор келишувларга эришилганди. Икки давлат ҳукуматларининг асосий вазифаси – давлат раҳбарлари белгилаб берган топшириқларни бажариш ҳамда Қозоғистон - Эрон муносабатларини янги сифат даражасига чиқаришдан иборат.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.