Қозоғистонда спортга йўналтирилган зотдор отлар сонини кўпайтириш
мўлжалланган. Буни от етиштирувчиларга субсидия бериш орқали давлат кўмаги
кўрсатиш йўли билан амалга ошириш кўзланяпти. Беш йил давомида йил сайин шу
мақсадда мамлакат
бюджетидан 170 миллион тенге ажратилади. Маблағни тақсимлаш билан ҳокимликлар шуғулланади. Мажилис шу ва бошқа янгиликлар жорий этилиши кўзда тутилган
қонун лойиҳасини қабул қилди. Эндиликда ҳужжат Сенатда кўриб чиқилади. Тузатиш киритиш ташаббускорларидан бири - Айдарбек
Хожаназаров. Депутат таъкидлашича, хусусан, Қўстанай от зоти генофондини сақлаб қолиш ҳам ўйланган. Унинг бош сони кўпайтирилиши миллий от спорти
турларини равнақ топтиришга хизмат қилади. Бунинг учун қонун
лойиҳасида бир қатор чора-тадбирлар келтирилган. Бу – хориждаги наслчилик
марказларидан спортга йўналтирилган айғирларни сотиб олиш, селекция ишларини ўтказиш ва от уюрларини боқишга кетган харажатларни қоплаш.
Айдарбек Ходжаназаров, депутат
Мажилиса Парламента Рк:
- Энг асосий вазифа – пойгага ўргатилган қозоқ зотдор отларининг бош
сонини кўпайтириш. Ҳозирда шундай зотлар сонини
оширмоқчимиз, 270 бош от рўйхатга олинган, шундан 78 таси айғир, улар келгусида авлод бера олади, Қўстанай ва яна шундай бошқа зотдор отларни боқадиган
хўжаликларга кўмак кўрсатишни истардик, шунда
бозор шаклланиши, талаб пайдо бўлиши учун от бош сонини кўпайтира оламиз,
эртанги кунда миллий спорт турлари билан шуғулланувчи спортчиларни таъминлашимиз мумкин бўлади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.