Қозоғистон ишланмалари Кремний водийсини забт этяпти. Бу сафар TrustMe IT-лойиҳаси стартаплар илғор ўнлигига кирди. Бу майдонча атиги бир неча сонияда СМС, мессенжер ва биометрик верификация орқали шартномалар тузиш имконини беради. Ҳужжатлар шифрланади ва блокчейнда сақланади, бу эса уларнинг қалбакиланиши олдини олади. Шу кунларда мазкур маҳсулотдан 850 минг одам фойдаланяпти, имзоланган ҳужжатлар сони 1 миллионтадан ошди. Яқин келажакда Россия, Туркия, АҚШ ва Форс кўрфази ҳудудига чиқиш режалаштирилган. Стартап ижодкорлари Қозоғистондан чиққан 1 миллиард доллар сармоя топган «бирмугуз» бўлишга ҳозирланяпти.
Чингиз Даулетбаев, лойиҳа раҳбари:
- Биз смарт-контракт
технологияси орқали ҳар
қандай шартнома шартларини автоматлаштира оламиз. Бундай имконият бошқа ҳеч
кимда йўқ. Ечимларимизнинг оддийлиги ва ишончли эканлиги уни дунё бўйича
ишлатиш имконини беради. Шу кунларда биз ишлаб чиққан рақамли имзо дунёнинг 150
давлатида тан олинган. Бир қанча йил ичида олдимизга қўйилган мақсадга
эришишимизга ишонамиз. Биз Қозоғистондан чиққан, 1 миллиард доллардан юқори нархда баҳоланган «бирмугуз»
компания бўламиз. Шу тариқа, лойиҳамиздан илҳомланган Тим Дрейпер компаниясидан
бошқа жамғармалар ҳам мамлакатимиз ташаббусларига сармоя тика бошлайди.
Таъкидлаш лозимки, 2029 йилга бориб, Қозоғистон камида бешта «бирмугуз» компания етиштириш,
IT-экспортини 5 миллиард долларга етказиш,
ҳар йили иқтисоднинг турли соҳаларида камида 25 та сунъий интеллект ёрдамида
ишловчи лойиҳани рўёбга чиқариш ниятида. Бу мақсадлар Сунъий интеллектни
ривожлантириш концепциясига киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

