Президентликка номзодлар аниқланди

Президентликка номзодлар аниқланди

Қозоғистон президенти лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунланди. Марказий Сайлов комиссияси турли республика жамоат ташкилотларидан жами 12 та номзоднинг ҳужжатларини қабул қилди. Ҳозирча улардан беш нафари қонунчилик талабларига мувофиқлиги аниқланди. Улар қаторида Халқ коалициясидан амалдаги Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев, Умуммиллий социал-демократик партия вакили Нурлан Ауесбаев, «Аманат» касаба уюшмалари ҳамжамиятидан Мейрам Қажикен, «Аул» Жигули Дайрабаев, Касбий ижтимоий хизматчилар миллий альянсидан Қаракат Абден бор. МСК берган маълумотга кўра, қолган етти номзоднинг ҳужжатлари кўриб чиқиляпти.

Мухтар Ерман, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси котиби:

- Ҳозирча қонунчиликка мувофиқлиги кўриб чиқиляпти, жараён давом этяпти. Баъзи номзодлар қозоқ тили бўйича имтиҳон топширди. Бу йўналишда ҳам ишлар якунланганича йўқ. Яъни, барчамиз одатдагидек ишлаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси